Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда Hyundai минивэни хандаққа қулади
Ҳайдовчи ФВВ ходимлари томонидан қутқариб қолинган, унга зарар етмаган, автомобилда ундан бошқа одам бўлмаган.
Қамчиқ довонида Hyundai автомобили хандаққа қулаб тушди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ҳайдовчи А373 автомобил йўлининг «Тошкент—Водий» йўналишида ҳаракатланиб келаётган бўлган. У бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа урилган ва уни кесиб ўтиб хандаққа тушиб кетган.
Бу ҳақида «Қамчиқ» махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушганидан сўнг қутқарув отряди зудлик билан воқеа жойига борган ва ҳайдовчини қутқариб олган. Сўнг махсус техникалар ёрдамида автомобил хандақдан олиб чиқилган.
Таъкидланишича, автомобилда ҳайдовчидан бошқа ҳеч бўлмаган ва у жароҳат олмаган.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
09:32 / 09.05.2025