Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради
Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилиши хабар берилганди. Пойтахт Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгаришини маълум қилди.
Жумладан:
42-сонли автобус: Кенсой қўрғони – Чорсу савдо маркази (Сағбон кўчаси орқали);
43-сонли автобус: Юнусобод мавзеси 6-даҳа – Фтизиатрия институти (Себзор кўчаси орқали бориш, Сағбон кўчаси орқали қайтиш);
109-сонли автобус: Чуқурсой темирйўл станцияси – Чорсу метроси (Себзор кўчаси орқали бориш, Сағбон кўчаси орқали қайтиш).
Йўловчилардан ушбу ўзгаришларни инобатга олиб, ўз сафарларини олдиндан режалаштиришлари сўралди.
Ушбу кўчанинг ёпиладиган қисми: Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишган жойдан Нурафшон кўчаси билан кесишган жойгача.
Ишларни бажариш муддати: 2025 йил 2 апрелдан сентябр ойигача.


