Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади
Бу ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва замонавий инфратузилмани ривожлантиришга жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш имконини бериши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен томонидан Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди.
1958 йилда ташкил этилган Европа инвестиция банки Европа Иттифоқининг етакчи молиявий институтидир.
Таъкидланишича, офиснинг Тошкент шаҳрида очилиши ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда ва умуман Марказий Осиёда «яшил» иқтисодиёт, инновацион саноат ва замонавий инфратузилмани ривожлантиришга жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш имконини беради.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025