АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
USS Iowa (SSN 797) атом сувости кемасининг узунлиги 115 метр, кенглиги 10 метр. У 240 метрдан ортиқ чуқурликка шўнғийди ва 25 узелдан юқори тезликка эриша олади.

Фото: Hearst Connecticut Media
Америка Қўшма Штатлари 5 апрель куни ўз ҳарбий-денгиз флоти таркибига Virginia Block IV тоифадаги янги USS Iowa (SSN 797) атом сувости кемасини қабул қилиб олди, деб хабар берди Fox News.
Маросим Коннектикут штати Ню-Лондон шаҳридаги ҳарбий-денгиз базасида бўлиб ўтди. Ушбу тоифадаги сув ости кемалари 1600 км масофага учадиган 12 та Tomahawk қанотли ракеталари билан жиҳозланган.
Атом сув ости кемасининг узунлиги 115 метр, кенглиги 10 метр. У 240 метрдан ортиқ чуқурликка шўнғийди ва 25 узелдан юқори тезликка эриша олади.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ҳозир Virginia синфидаги ва турли модификациядаги 23 та атом сувости кемасига эга.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларида, шунингдек, Los Angeles тоифасидаги 26 та кўпмақсадли сувости кемаси, учта Seawolf тоифасидаги сувости кемаси, 154 та Tomahawk қанотли ракеталари билан қуролланган Ohio тоифасидаги 4 та сув ости кемаси ва ҳар бири 20 та Trident II D5 баллистик ракеталарини ташийдиган 14 та Ohio сувости кемасига эга.
Мавзуга оид

19:40 / 06.04.2025
Буюк Британия соҳилларидан Россия атом сувости кемаларини кузатишда фойдаланган датчиклар топилди

18:40 / 06.04.2025
АҚШ илк бор чет давлатнинг барча фуқароларига берилган визаларни бекор қилди

21:08 / 05.04.2025
Украина ҳукумати АҚШ билан ер қаъри бўйича келишув лойиҳасининг сизиб чиқишини текширади

13:35 / 05.04.2025