Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Хитой билан ўйинда камбэк қилди
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонган жамоа амалда жаҳон чемпионатига чиқди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Саудия Таиландга ютқазмаса, Ислом Исмоилов шогирдлари йўлланмани расмийлаштиради.

Фото: ЎФА
Осиё Кубоги U-17. 2-тур
Хитой – Ўзбекистон 1:2
Голлар: Жанг Ченгруи 33 — Садриддин Ҳасанов 45+1, Асилбек Алиев 86
Ўзбекистон — Неъматуллоҳ Рустамжонов, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Садриддин Ҳасанов (Жамшид Рустамов, 56), Абдуллоҳ Фазлиддинов (Муҳаммад Ҳабибуллаев, 46), Нурбек Сарсенбаев (Асилбек Алиев, 56), Сайфиддин Содиқов (Азизбек Абдумўминов, 65), Миразиз Абдукаримов, Муҳаммадали Мусохонов, Абубакр Шукуруллаев, Азизбек Эримбетов.
Саудия Арабистонида ўсмирлар ўртасида Осиё Кубоги 2-тур учрашувлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон U-17 жамоаси бу турда хитойлик тенгдошларига қарши майдонга тушди. Биринчи бўлим давомида Жанг Ченгруи жарима майдонидаги палапартишликдан фойдаланиб ҳисобни очди, бўлим охирида эса Садриддин Ҳасанов ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда ташаббусга эгалик қилган ўзбекистонликлар ўйин охирида ғалаба голини уриб кетишди - 2:1.
Ислом Исмоилов бошқарувидаги жамоа турнирни Таиландга қарши баҳс билан бошлаб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Эндиликда жамоа очколари сонини 6 тага етказиб, гуруҳ жадвалидаги пешқадамликни мустаҳкамлади.
Гуруҳнинг кейинроқ якунланадиган иккинчи ўйинида Саудия Таиландга ютқазмаса, Ўзбекистон шу йил ноябр ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини расмийлаштиради.
Шундан кейин 9 апрел куни 3-тур доирасда Ўзбекистон ва Саудия ўртасидаги учрашув қуруқ расмиятчиликка айланади.
Мавзуга оид

01:32 / 07.04.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди

09:37 / 04.04.2025
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон турнирни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

10:17 / 17.04.2024
Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний таркиби эълон қилинди — Файзуллаев ва Ҳусанов бор

19:15 / 11.02.2024