Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди
Унда пианиночи Кирилл Риҳтер ўз маҳоратини Миллий симфоник оркестр жўрлигида намойиш этди.
Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида – open air форматида концерт ташкил этилди. Концерт қадимий Чилпиқ қалъасида бўлиб ўтди, деб ёзади президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.
Таъкидланишича, унда пианиночи Кирилл Риҳтер ўз маҳоратини Миллий симфоник оркестр жўрлигида намойиш этган.
«Симфоник мусиқа, Шарқ шеърияти ва халқона оҳанглар уйғунлашган ушбу ноодатий тадбирни Нукус билан жаҳон мусиқа саҳнаси ўртасидаги маданий кўприк, деб аташ мумкин», — дея қайд этади Саида Мирзиёева.
The Sands of Time («Вақт қумлари») концерти – Шарқнинг улуғ шоирлари Бобур, Навоий, Умар Хайём ва Нодирабегим ижодидан илҳомланган ғоя маҳсули. «Бу – абадийликка дахлдор ва айни пайтда янги нафас бахш этувчи, дунёни мафтун этишга қодир лойиҳа, десак муболаға бўлмайди», — деб ёзади президент ёрдамчиси.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрел куни Нукусда ҳар 18 ойда бир марта ўтказилиши режалаштирилган биринчи Орол маданият саммити ўз ишини бошлади. Унда иштирок этган Саида Мирзиёева тадбир мамлакат ва айниқса Қорақалпоғистон учун улкан аҳамиятга эга воқеа эканини таъкидлади.
Мавзуга оид

18:50 / 07.04.2025
Саида Мирзиёева Россия Федерация Кенгаши раиси билан учрашди

21:12 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ёрдамчиси билан учрашди

19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди

22:24 / 04.04.2025