Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 апрелда Истанбулда Россия ва АҚШ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади
Москвада дипломатик миссиялар фаолиятини нормаллаштириш масалалари бўйича АҚШ вакиллари билан янги учрашув ўтказилиши эълон қилинди. Биринчи маслаҳатлашувлар феврал ойи охирида Истанбулда бўлиб ўтди.
10 апрел куни Истанбулда Россия ва АҚШ вакилларининг янги учрашуви бўлиб ўтади, деди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков. Гап дипломатик миссиялар фаолиятини нормаллаштириш бўйича маслаҳатлашувларнинг иккинчи раунди ҳақида бормоқда, деди 8 апрел, сешанба куни Россия ТИВ спикери Мария Захарова.
Унинг сўзларига кўра, иштирокчилар таркиби ўзгаришсиз қолади: Россия делегациясига АҚШдаги элчи Александр Дарчиев, Америка делегациясига эса давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Соната Коултер бошчилик қилади. Reuters агентлиги дипломатик манбаларга таяниб, 10 апрел куни музокаралар ўтказиладиган жой Россиянинг Истанбулдаги консуллиги бўлишини кўрсатмоқда.
27 феврал куни Истанбулда дипломатик миссиялар иши бўйича маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди. Америка Бош консули қароргоҳидаги кўп соатлик учрашув ёпиқ форматда ўтказилди.
Шундан сўнг Америка томони учрашувда «икки давлат дипломатик ваколатхоналари фаолиятини нормаллаштириш бўйича қадамлар белгилангани» ҳақида хабар берди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги «муҳокамалар мазмунли ва ишчан руҳда ўтганини» таъкидлади. Томонлар муносабатлардаги кўплаб «салбий омиллар»ни енгиш йўлларини муҳокама қилдилар ва дипломатик ваколатхоналарни тўсиқсиз молиялаштириш ва дипломатлар фаолияти учун тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшма қадамлар ҳақида келишиб олдилар, дея хабар қилди Москва. Россия томони АҚШга тўғридан тўғри ҳаво қатновини тиклаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:23 / 28.05.2025