Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда Россия ва АҚШ музокаралари якунланди
Дипломатик миссиялар фаолиятини нормаллаштиришга қаратилган музокаралар 5,5 соат давом этди.
Истанбулда дипломатик миссиялар фаолиятини нормаллаштириш бўйича АҚШ ва Россия маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди якунланди. Музокаралар 5,5 соат давом этди. ТАССнинг ёзишича, Америка делегацияси учрашув ташкил этилган Россия бош консулхонасини биринчи бўлиб тарк этган.
Қайд этилишича, музокаралар ёпиқ тарзда ўтказилган. РФ делегациясига Россиянинг АҚШдаги элчиси Александр Дарчиев, Америка томонига — давлат котибининг Европа ва Евросиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Соната Колтер раҳбарлик қилган.
Томонлар маслаҳатлашувлар якуни бўйича матбуотга баёнот беришни режалаштирмаган, учрашув натижалари кейинроқ мамлакатларнинг ташқи сиёсий идоралари томонидан эълон қилинади.
Россия делегацияси Америка томони билан олдинроқ тортиб олинган дипломатик мулкни қайтариш ва тўғридан тўғри авиақатновларни тиклаш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган. РФ ТИВ музокаралар давомида томонлар дипломатларнинг фаолиятини қийинлаштирадиган кўплаб техник тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишларни давом эттиришини маълум қилганди.
10 апрел куни, шунингдек, Абу-Дабида Россия ва АҚШ ўртасида бир нафардан маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 27 феврал куни Истанбулда дипломатик миссиялар иши бўйича маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди ўтказилганди. Ўшанда Америка томони учрашувда «икки давлат дипломатик ваколатхоналари фаолиятини нормаллаштириш бўйича қадамлар белгилангани» ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:00 / 28.05.2025