Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди
У 1 гектар ер майдони тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб, эвазига пул олаётганида қўлга олинди.
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи А.М. ҳамда собиқ ходими С.О. 10 минг доллар олаётганида ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди.
Қайд қилинишича, улар Андижон туманидан боғдорчилик учун ажратилган 1 гектар ер майдонини Республика Кадастр палатасида ишловчи танишлари орқали турар жой сифатида тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтган.
Ҳолат юзасидан А.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари, 28,211-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:37 / 26.05.2025