Россия Киев ва Харкивга дронлар билан зарба берди, жабрланганлар бор
Киевда дрон ҳужуми натижасида Святошинский ва Дарницкий туманларида ёнғинлар содир бўлди, икки киши жароҳат олди. Харкивда Shahed учувчисиз учоғи ҳужуми қайд этилди, бир киши жароҳат олди.

Фото: Ukraine's State Emergency Service/AFP
12 апрел, шанбага ўтар кечаси рус қўшинлари Киевга ҳужумкор учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди. Шаҳар ҳокимияти пойтахтнинг бир қанча ҳудудларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берди.
«Душманнинг ҳужуми, уриб туширилган учувчисиз учоқлардан парчалар тушиши натижасида Киевнинг Святошинский ва Дарницкий туманларида ёнғин қайд этилди. Хусусий уй ва нотурар жой зарар кўрди. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда», — дея хабар берди Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти ўзининг Telegram-каналида.
Киев мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, Святошинский туманида икки киши жабрланган, уларга ёрдам кўрсатилмоқда.
Россиянинг ҳужумкор дронлари тунда Харкивга ҳам ҳужум қилди. Шаҳарда бир қатор портлашлар содир бўлди, деб хабар берди Харков ОҲМ раҳбари Олег Синегубов.
Шаҳар мэри Игор Терехов Харкивга Shahed типидаги УУА томонидан учта зарба берилганини эълон қилди, улардан иккитаси Немишлянский туманида содир бўлган. Унга кўра, Россия ҳужуми натижасида бир киши жароҳатланган. «Унинг аҳволи оғир эмас», — дея аниқлик киритди Терехов.
Мавзуга оид

13:32 / 05.04.2025
Eutelsat: Германия Киев учун сунъий йўлдош алоқа тизимини тўлаб беряпти

09:52 / 04.04.2025
Россия армияси Харкивга ҳужум қилди: ҳалок бўлганлар бор

13:57 / 23.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор

15:17 / 22.03.2025