Россия ва Украина бир-бирига дронлар билан ҳужум қилди
Россия армияси 16 апрелга ўтар кечаси Украина вилоятларига учувчисиз учоқлардан зарбалар берди. Одессадаги турар жой биносида вайроналар ва ёнғинлар қайд этилди. Украина қуролли кучлари ҳам Россия ҳудудига учувчисиз учоқларни учирди.

Фото: Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати
Россия ва Украина армиялари 16 апрел, чоршанбага ўтар кечаси учувчисиз учоқлар билан бир-бирининг ҳудудларига ҳужум қилди. Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, 16 апрелга ўтар кечаси Россиянинг учувчисиз учоқлари Одесса, шунингдек, Киев, Полтава ва Суми вилоятлари томон йўл олган.
Айни пайтда энг катта вайронагарчилик Одессада қайд этилган. Маҳаллий ҳудудий ҳарбий маъмурият раҳбари Олег Кипер Telegramʼда турар жой биносидаги ёнғин ва фуқаролик инфратузилмасига етказилган зарар ҳақида маълум қилди. Одесса мэри Геннадий Труханов турар жой бинолари ва омборларга етказилган зарар ҳақида ёзган.
Трухановнинг сўзларига кўра, қурбонлар йўқ. Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати уч киши жароҳат олганини маълум қилди.
Полтава вилояти маъмурияти учувчисиз учоқ ҳужуми оқибатида электр узатиш линияларига зарар етказилганини маълум қилди. Иккита аҳоли пункти электр энергиясиз қолди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бир кеча-кундузда Белгород, Воронеж, Курск, Липецк, Москва вилоятлари, шунингдек, Қрим устида Украинанинг жами 26 та учувчисиз учоқлари уриб туширилган. Маҳаллий ҳукумат бу ҳудудларда вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида хабар бермади.
Мавзуга оид

22:28 / 10.05.2025
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди

20:58 / 10.05.2025
Келлог 30 кунлик оташкесимдан кейин Украина можаросига барҳам берилишини айтди

16:43 / 10.05.2025
Украина Москвадаги парадда раҳбарлари иштирок этган давлатларга демарш эълон қилди

13:01 / 10.05.2025