Жаҳон | 18:37 / 19.04.2025
5411
1 дақиқада ўқилади

Хитойда роботлар ва одамлар югуриш мусобақасида беллашди

Ярим марафонда 12 минг спортчи ва 20 та одамсимон робот иштирок этди. Роботлардан биринчи бўлиб марра чизиғига етиб келгани бунга 2 соат-у 40 дақиқа сарфлади, бу энг тез келган одамнинг натижасидан 2,5 баробарга секин.

Фото: REUTERS / Tingshu Wang

Пекинда ўтказилган ярим марафонда тарихда биринчи марта одамлар одамсимон роботлар билан рақобатлашди. Марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтган робот Миллий робототехника маркази томонидан ишлаб чиқилган Tien Kung Ultra бўлди, деб ёзади The Global Times.

Югуриш мусобақасига 12 мингга яқин одам, шунингдек, 20 та робот келди. Ғолиб робот иштирокида ўтказилган. Ғолиб Tien Kung Ultra роботи 2 соат-у 40 дақиқада марра чизиғини кесиб ўтди. Эркаклар ўртасидаги энг яхши натижа 1 соат 2 дақиқа, аёллар ўртасида эса 1 соат 11 дақиқани ташкил қилган.

Роботларга ҳам одамлар каби йўлда тўхташга рухсат берилди. Одамлар дам олиб, сув захираларини тўлдиргандан кейингина роботларнинг аккумуляторлари ўзгартирилди, дея қайд этади CNN.

Tien Kung Ultra “чарчоқ аломатларини кўрсатмасдан” марра чизиғини кесиб ўтди, деб ёзади нашр. Якунда марафон иштирокчилари ғолиб бўлган робот атрофига йиғилиб, суратга тушишган.

Мавзуга оид