Ҳарвард университети Трамп маъмуриятини судга берди
Даъво аризаси Бостон федерал судига киритилган. Унда жавобгар сифатида турли амалдорлар ва ҳукумат агентликлари кўрсатилган.

Фото: AP
Ҳарвард университети молиялаштириш музлатиб қўйилгани учун президент Доналд Трамп маъмурияти устидан судга ваъдо аризасини киритди. Бу ҳақда университет президенти Алан Гарбернинг баёнотида сўз боради.
«Биз молиялаштиришни музлатиб қўйишни бекор қилиш учун судга мурожаат қилдик, чунки бу ноқонуний ва ҳукумат ваколатлари доирасидан чиқишдир», — дейди Гарбер.
Унинг таъкидлашича, Трамп маъмуриятининг ҳаракатлари оқибати «жиддий ва узоқ муддатли бўлади». Гарбернинг сўзларига кўра, тиббий, илмий ва технологик тадқиқотлар қисқартирилиши «мамлакатнинг америкаликлар ҳаётини сақлаб қолиш қобилиятига путур етказади».
«Яҳудий ва америкалик сифатида мен антисемитизмнинг кучайиши борасида асосли хавотирлар мавжудлигини жуда яхши биламан. Бу муаммони самарали ҳал қилиш учун тушуниш, интилиш ва ҳушёрлик зарур. Ҳарвард бу масалага жиддий ёндашади. Биз бу нафратга қарши зарур даражадаги қатъият билан курашишда давом этамиз, чунки биз қонун олдидаги мажбуриятларимизни тўлиқ бажарамиз. Бу фақат бизнинг ҳуқуқий жавобгарлигимиз эмас. Бу бизнинг ахлоқий бурчимиздир», — дейди Гарбер.
Даъво аризаси Бостон федерал судига киритилган. Унда жавобгар сифатида турли амалдорлар ва ҳукумат агентликлар кўрсатилган.
Оқ уй вакили Ҳаррисон Филдс университет даъвосига изоҳ бераркан, Ҳарвард каби муассасаларга федерал ёрдам кўрсатиш дастури охирлаб бораётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрел куни Трамп маъмурияти Ҳарвард университетига мактуб йўллаб, университет бошқарувида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш, шунингдек, қабул сиёсатини ўзгартиришга чақирди. Трамп маъмуриятининг Ҳарвардга қўйган талаблари, шунингдек, университет, профессор-ўқитувчилар ва раҳбариятнинг хилма-хиллик ҳақидаги қарашларини кўриб чиқиш ва кампусда ниқоб кийишни тақиқлашни ўз ичига олади. Журналистларнинг фикрича, охирги талаб аниқ Фаластин тарафдори намойишчиларга қаратилган.
14 апрел куни эса АҚШ федерал ҳукумати Ҳарвард университетига 2,2 миллиард доллардан ортиқ грантлар ва 60 миллион долларлик шартномаларни музлатиб қўйгани маълум бўлди.
Мавзуга оид

12:18 / 22.04.2025
Трамп Марказий банк раҳбарини танқид қилгач, АҚШ фонд бозори қулади

12:04 / 22.04.2025
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди

00:45 / 22.04.2025
Кремл АҚШни «катта битим»га жалб қилиб, Трампни қизиқтирадиган таклифларни қидирмоқда — ОАВ

12:43 / 21.04.2025