Спорт | 09:54
9553
2 дақиқада ўқилади

Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди

Америкалик баскетболчи Майкл Жордан барча даврларнинг энг кўп маош олувчи спортчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Фото: Jordan Brand via Getty Images

Дунёнинг энг кўп маош олувчи 100 нафар спортчиси ўтган йили маош, мукофот пуллари ва ҳомийлик шартномаларидан рекорд даражадаги 6,2 миллиард доллар ишлаб топди. Бу борада футболчи Криштиану Роналду (260 миллион доллар) ва баскетболчи Стефен Карри (154 миллион доллар) пешқадам бўлишди. Бироқ, баскетболчи Майкл Жордан фаолиятини якунлаганидан 20 йил ўтиб, ҳаммадан ўзиб кетди ва майдондан ташқаридаги энг буюк спортчи мақомини мустаҳкамлади.

2024 йилда Жордан 300 миллион долларга яқин даромад олди, асосан спорт кийимлари ва пойабзал ишлаб чиқарувчи компания туфайли, бу унинг 1984 йилда дебютидан бери умумий даромадини 3 миллиард долларга (инфляцияга қараб 4,15 миллиард доллар) оширди. Бу 62 ёшли баскетболчига Sportico портали талқинига кўра, барча даврларнинг энг бадавлат спортчилари рўйхатида пешқадамлик қилишга имкон берди.

Иккинчи ўринни 1,91 миллиард доллар (инфляцияга қараб 2,79 миллиард доллар) даромад билан америкалик гольфчи Тайгер Вудс эгаллади. Учинчи ўринда футболчи Криштиану Роналду жойлашган бўлиб, фаолияти давомида 1,83 миллиард доллар (2,23 миллиард доллар) ишлаб топган. Тўртинчи ўринда 1,49 миллиард доллар (1,88 миллиард доллар) даромад билан америкалик баскетболчи Леброн Жеймс, бешинчи ўринда эса 1,49 миллиард доллар (1,85 миллиард доллар) ишлаб топган футболчи Лионел Месси жойлашган.

Энг яхши элликталикка 8 хил спорт тури бўйича спортчилар киради, уларнинг аксарияти нафақада, 18 нафари ҳали ҳам профессионал спорт билан шуғулланади. Сайёрадаги элликта энг бадавлат спортчилар орасида 13 баскетболчи ва саккиз гольфчи, шунингдек, 7 боксчи ва пойгачи, беш теннисчи, тўрт нафар футболчи ва иккита бейсболчи бор.

Топ-50 га кириш учун чегара 570 миллион долларни ташкил қилади. Рўйхатдаги ягона аёл теннисчи Серена Уилямс бўлиб, у 485 миллион доллар (инфляция ҳисобга олинган ҳолда 660 миллион доллар) жамғарган.

Мавзуга оид