Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди
Руслан Берденов бу лавозимга икки ойдан камроқ вақт олдин тайинланган эди.

Руслан Берденов Фото: Чимкент ҳокимлиги
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри ҳокими ўринбосари Руслан Берденов ҳаётига суиқасд қилинди, деб хабар берди Orda. Амалдорга кечаси шаҳар ҳокимлиги (маъмурияти) биноси ёнида ўқ узилган.
Суиқасддан сўнг Бергенов операция қилинди, шифокорлар унинг аҳволини барқарор, аммо оғир деб баҳоламоқда. 22 апрель куни эрталаб у ҳушига келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс шаҳар ҳокимлигига бўйсунувчи муниципал корхонанинг собиқ раҳбари, 30 ёшли Ернар Жиембай бўлган. У «Сайга-12» ов милтиғи билан Бергеновга уч марта ўқ узган. Полициянинг хабар беришича, Жиембай қўлга олинган ва вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилган. Суиқасд сабаблари ҳақида расмий маълумот йўқ.
Бир кун олдин суиқасдга Берденовнинг Жиембай хотинига нисбатан тегажоғлик қилгани сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди, аммо ҳокимлик буни рад этди. Чимкент шаҳар ички сиёсат ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Айгерим Жумақулова гумонланувчининг рафиқаси билан гаплашгани ва у Берденовни шахсан танимаслигини маълум қилди.
Руслан Берденов - «Республика» партиясидан Мажлиснинг (парламент қуйи палатаси) собиқ депутати. У Чимкент ҳокими ўринбосари лавозимига жорий йилнинг 24 февралида, яъни икки ойдан камроқ вақт олдин келган эди.
Мавзуга оид

23:14 / 22.04.2025
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

19:56 / 22.04.2025
“Нархлар анча арзонроқ” — Қозоғистондан қайтаётган ўзбеклар ўзи билан нималар олиб киряпти?

10:02 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради

15:00 / 20.04.2025