Жаҳон | 09:05
14948
2 дақиқада ўқилади

Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди

Шунингдек, Хитойга нисбатан «жуда меҳрибон» бўлишга ва Пекин билан қаттиқ ўйнашмасликка ваъда берди.

Фото: Demetrius Freeman/The Washington Post

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Хитойдан импорт қилинадиган товарларга божларни пасайтиришини айтди, аммо бож ставкаси ҳар қандай ҳолатда ҳам нолга тенг бўлмайди, деб ёзди The Washington Post.

«145 фоиз жуда кўп ва янги тариф у қадар юқори бўлмайди», деди Трамп ва тарифлар «сезиларли даражада паст» бўлишини, лекин нолга тенг бўлмаслигини айтди. Трамп шунингдек, Хитойга нисбатан «жуда меҳрибон» бўлишга ва Пекин билан қаттиқ ўйнашмасликка ваъда берди.

АҚШ февраль ойида Хитой товарларига янги божлар жорий қила бошлади ва апрель ойининг ўрталарига келиб тарифлар ҳажми 145 фоизга етди. Пекин бунга жавобан Қўшма Штатлар товарларига бож тўловларини 125 фоизга оширди ва баъзи фойдали қазилмалар экспортига чекловлар киритди. Кейинчалик Оқ уй Хитойни 245 фоизлик тарифлар ҳақида огоҳлантирди.

Бундан ташқари, 2 апрель куни Трамп 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларга нисбатан бож тарифлари жорий этилишини маълум қилди. Кейинчалик у 90 кунлик паузани эълон қилди, унинг давомида 10 фоизлик базавий ставка қўлланилади. 22 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Трамп импорт тарифларини оширишнинг иқтисодий оқибатлари АҚШда маълум муддат сезилишини тан олди.

Мавзуга оид