Жаҳон | 10:48 / 24.04.2025
18172
2 дақиқада ўқилади

YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

Агар ушбу видео бугун юкланса, ҳозир мавжуд бўлган 355 миллиондан кўпроқ томошани тўпламаган бўларди.

2005 йил 23 апрелида, роппа-роса 20 йил аввал, «Ҳайвонот боғидаман» деб номланган 18 сонияли паст сифатдаги видео билан ҳозир дунёдаги энг машҳур платформа бўлган YouTube ишга туширилди. Ушбу муҳим воқеа шарафига Google плеердаги анъанавий прогресс слайдерини пушти тортга ўзгартирди.

Агар ушбу видео бугун юкланса, ҳозир мавжуд бўлган 355 миллиондан кўпроқ томошани тўпламаган бўларди.

Видеода сервис асосчиларидан бири бўлган 25 ёшли дастур муҳандиси Жовид Карим шунчаки орқасидаги филларни кўрсатиб, шундай дейди: «Бу жониворларнинг энг зўр томони шундаки, уларнинг чиндан ҳам жуда, жуда, жуда узун хартуми бор».

Карим интернет тарихини яратаётганини билмас эди — видео YouTube бошланиши ва видеоконтентнинг янги даври рамзига айланди. Йигирма йил олдин 240p ёки 360p видеолар оддий ҳол бўлганига ишониш қийин. Ҳозир платформа 4K, 8K, HDR ва ҳатто VR видеоларни қўллаб-қувватлайди.

Видеода байрамона слайдердан ташқари, платформадаги Жовиднинг каналига олиб борадиган фил белгичаси пайдо бўлди. Унда ҳамон битта пост бор, лекин аллақачон 5,34 миллион обуначига эга. Жорий йил февраль ойида у микропластмассалар муаммосига эътиборни қаратиш учун афсонавий видеонинг тавсифини янгилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти