Жамият | 10:43 / 28.04.2025
3635
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 25 нафар болани олиб кетаётган Damas аниқланди

Наманган вилояти Косонсой туманида болаларни хавф остида ташиган ҳайдовчига чора кўрилди.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 23 апрел куни Косонсой тумани Жар маҳалласи ҳудудида туман йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан Damas русумли автомобил тўхтатилган.

Текширув давомида автомобил салонида бир нафар аёл ва 25 нафар болалар бўлгани аниқланган. Ҳайдовчининг маълум қилишича, у болаларни шу маҳаллада жойлашган хусусий боғчага олиб бораётган бўлган. 

Ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. 

Мавзуга оид