Жаҳон | 13:41 / 29.04.2025
2553
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги қурилишда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

Бетончи бўлиб ишлаган 46 ёшли ўзбекистонлик эркак тахминан 15 метрлик баландликдан тушиб кетган.

Фото: VSE42.Ru

Россиянинг Кемерево шаҳридаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди. 

Маҳаллий матбуот маълум қилишича, воқеа 25 апрель куни шаҳар марказида қурилаётган маданият объектида юз берган. 

Бетончи бўлиб ишлаган 46 ёшли ўзбекистонлик эркак тахминан 15 метрлик баландликдан тушиб кетган. Уни ҳамкасблари топиб олган.

Айни пайтда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид