Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
Ўзбекистонда 2025–2029 йиллар давомида замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади.
“Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида қайд этилишича, Ислом тараққиёт банки, Ривожланиш учун ислом бирдамлик жамғармаси ва Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилотидан 200,25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиш орқали Ўзбекистонда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.
2025—2029 йилларда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қуриш ва 72 мингтадан зиёд қўшимча ўқув ўринларини яратиш орқали соҳадаги навбатлилик коэффициентини камайтириш режалаштирилмоқда. Камида 500 нафар ногиронлиги бор ўқувчилар учун инклюзив таълим шароитларини яратиш кўзда тутилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари таклифига асосан янги мактаблар қурилиши сонига ва қувватига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш, компетенцияларга асосланган таълим тамойилларини жорий этиш, лаборатория машғулотларини STEM стандартларига мувофиқ ташкил қилиш ҳам белгиланмоқда. Халқаро талаблар ва ёндашувлар асосида 36 минг нафар педагог кадрларнинг касбий ривожланиши таъминланиб, малака оширишнинг “аралаш ўқитиш” модели жорий қилинади.
Мавзуга оид
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
14:52 / 22.05.2025