Тошкентдаги технопарк ҳудудида ёнғин келиб чиқди
Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Яккасарой туманидаги технопарк ҳудудида ёнғин содир бўлди.
Бугун, 1 май куни соат 07:01 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қўшбеги кўчасидаги Технопарк ҳудудида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият назоратга олинган.
ФВВ хабарига кўра, қўшимча маълумот тақдим этилади.