Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бессент: Украина билан келишув АҚШга музокараларда ёрдам беради
АҚШ ва Украина ўртасидаги тоғ-кон бўйича келишув Россияга Украина ва Америка халқлари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлигини кўрсатади, дейди АҚШ молия вазири Бессент.
АҚШ ва Украина ўртасидаги фойдали қазилмалар бўйича келишув Доналд Трамп учун Россия билан янада мустаҳкам асосда музокара олиб боришга ёрдам берадиган тўлақонли иқтисодий ҳамкорликдир, деди АҚШ молия вазири Скотт Бессент 1 май, пайшанба куни Fox Business Network нашрига.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжат «Россия раҳбариятига Украина ва Америка халқлари ўртасида ҳеч қандай келишмовчиликлар йўқлигини» ва уларнинг мақсадларини кўрсатади. «Агар украиналиклар гуллаб-яшнамаса, Америка халқи пул ишламайди. Демак, ҳозир биз иқтисодий масалаларда бутунлай бирлашдик. Ва яна, менимча, бу Россия раҳбариятига кучли сигнал беради ва президент Трампга Россия билан янада кучлироқ асосда музокаралар олиб бориш имкониятини яратади», — деди Бессент.
Унинг қўшимча қилишича, битим нафақат ноёб металларга, балки инфратузилма ва энергетикага ҳам тегишли. «Шундай қилиб, ҳар икки томонда ҳам ғалаба қозониш имконияти бор», — дея хулоса қилди америкалик вазир.
1 майга ўтар кечаси АҚШ ва Украина узоқ давом этган музокаралардан сўнг уч йилдан кўпроқ вақт аввал Россия ҳужумига учраган мамлакатни қайта тиклаш учун сармоя фонди ташкил этишни кўзда тутувчи иқтисодий битимни имзолади. Ҳужжатни АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко имзолади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025