Жамият | 21:26 / 03.05.2025
12040
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўқувчилар узр учун тиз чўктирилди

Ўқувчиларнинг ўзаро жанжали якунда узр сўраттириш, бунинг учун тиз чўктириш билан якунланди.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, 21-мактабда тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда икки ўқувчиси бошқа бир ўқувчининг пойида тиз чўккан ҳолда кечирим сўраётгани акс этган.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳодиса 2024 йил апрель ойида юз берган.

Дастлаб, Х.Т. исмли ўқувчи Э.Я. исмли ўқувчини ҳақорат қилган. Сўнгра мактаб директори ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологи Х.Т. онасининг розилиги билан уни ва опасини Э.Я. уйига узр сўраш учун олиб борган. Шундан кейин Э.Я.нинг онаси ўқувчиларни ўз фарзандидан тиз чўккан ҳолда кечирим сўрашни талаб қилган. Видеода шу лавҳалар акс этган.

Қайд қилинишича, ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органлар томонидан Э.Я.нинг онасига нисбатан тегишли маъмурий жазо чораси қўлланилган.

Шунингдек, мактаб директори ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.

Таъкидланишича, бундай ҳолат қайта такрорланмаслиги учун мактаб маъмурияти ҳамда ҳудуд профилактика инспектори томонидан ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

Мавзуга оид