Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия мухолифати етакчиси Истанбулда ҳужумга учради — видео
Республика халқ партияси раиси Ўзгур Ўзелга номаълум шахс ҳужум қилди. Президент Эрдўған унга қўнғироқ қилиб, содир бўлган воқеани қоралади.
Туркиянинг Республика халқ партияси раиси Ўзгур Ўзел 4 май куни Истанбулда депутат Сирри Сурейянинг дафн маросимида ҳужумга учради.
Қайд этилишича, воқеа Таксим майдонидаги Отатурк маданият марказида бўлиб ўтган маросимдан кейин юз берган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрлардан кўриш мумкинки, номаълум шахс Туркия мухолифати етакчисига шапалоқ туширган ва сиёсатчининг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан дарҳол қўлга олинган.
Haberturk маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс «Биз — Усмонлилар авлодимиз!» дея хитоб қилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзелга қўнғироқ қилиб, содир бўлган воқеани қоралаган ва унинг барча тафсилотлари аниқланишига ишонтирган.
Ҳозирда ҳибсда сақланаётган Истанбул собиқ мэри Акром Имомўғли ҳам вазиятга муносабатини билдирди. «Раисимиз жаноб Ўзгур Ўзелга қилинган нопок ҳужумни қоралайман. Ҳужум қилган шахс ва унга алоқадор барча зудлик билан фош этилишини талаб қиламан», — дейди у.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025