Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NYT: Исроилдан Украинага Patriot комплекси юборилади
Украина қўшинлари Исроилда жойлашган узоқ масофага мўлжалланган Patriot зенит-ракета тизимини олади, деб ёзади The New York Times.
Исроилда жойлашган Patriotузоқ масофали зенит-ракета мажмуаси Украинага юборилади. Бу ҳақда 4 май, якшанба куни The New York Times (NYT) ўз манбаларига таяниб хабар берди. АҚШ Мудофаа вазирлиги «Украинага аввал рухсат берилган пакетлардаги ускуналарни етказиб беришда давом этишини» маълум қилди.
NYT маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари ҳозирда ўз арсеналида саккизта тизимга эга, аммо улардан фақат олтитаси иш ҳолатида. Иккитаси таъмирланмоқда. Агар Исроил бир тизимни Киевга, Германия ёки Греция эса бошқасини ўтказса, уларнинг сони ўнтага етиши мумкин, деди америкалик расмийлардан бири.
3 май куни Украина президенти Володимир Зеленский Киевда журналистлар билан суҳбатда Вашингтон билан минерал қазиб олиш бўйича келишув Қўшма Штатлар Украина қуролли кучларига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кўпроқ юборишини англатиши мумкинлигини айтди.
АҚШнинг муҳим мудофаа ускуналарини экспорт қилиш қоидаларига кўра, АҚШ Украинага Америка Patriot ракета тизимларини, ҳатто улар учинчи давлатлар орқали амалга оширилган бўлса ҳам, етказишга рухсат бериши керак. Ҳозир Украина учун таъмирланаётган Исроил Patriot'и эски модель, деди икки АҚШ расмийси. У ёзгача Украинага етиб келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025