Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегарада ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси маълум қилинди
Ўзбекистонда ноқонуний олиб кириш-олиб чиқишга уриниш ҳолатларида неча пуллик маданий бойликлар аниқлангани маълум бўлди.
Маданий мерос агентлиги хабар беришича, Бадиий экспертиза бошқармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари томонидан 2025 йилнинг I чорагида маданий бойликларни ҳимоя қилиш, уларни республикадан олиб чиқиш ёки олиб кириш ҳолатларини тартибга солиш борасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ушбу давр мобайнида маданий бойликларни олиб чиқиш учун 258 та сертификатлар расмийлаштирилиб, жами 2 005 та ашёни олиб чиқишга рухсат берилди. Шунингдек, вақтинча олиб чиқишга оид 24 та сертификат асосида 229 та экспонат рухсат асосида олиб чиқилди.
Ноқонуний олиб кириш ёки олиб чиқишга уриниш ҳолатларида мусодара қилинган 1 616 та ашё бадиий экспертизадан ўтказилиб, 126 та эксперт хулосаси тайёрланди. Ўрганишлар давомида ашёларнинг умумий баҳоси 219,5 млрд сўмни ташкил этди.
“Миллий меросга менинг ҳиссам!” акцияси доирасида 2025 йил учун 3 млрд сўм ажратилган бўлиб, аҳолидан умумий қиймати 7 млрд сўмлик 132 та маданий бойлик йиғилди. Уларни харид қилиш масаласи Бадиий экспертлар кенгаши мажлисида кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
16:52 / 29.04.2025
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади
18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди
16:31 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик аёл Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтди
14:15 / 24.03.2025