Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ АҚШ товарларига 100 млрд евролик янги божларни тайёрлаяпти
Bloomberg маълумотларига кўра, европаликлар Вашингтон билан савдо музокаралари муваффақиятсиз якунланса, АҚШдан импорт қилинадиган маҳсулотларга қўшимча бож жорий этишни режалаштирмоқда.

Фото: iStock/bugphai
Европа Иттифоқи АҚШнинг 100 миллиард еврога яқин товарларига қўшимча савдо божлари жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Брюссел савдо можаросини ҳал қилиш бўйича музокаралар қониқарли натижаларга олиб келмаса, шундай чоралар кўриши мумкин, деб хабар берди Bloomberg 6 май, сешанба куни Европа Иттифоқидаги манбаларга таяниб.
Унинг маълумотига кўра, 7 май куни ЕИ мамлакатларига янги қарши чоралар тушунтирилади. ЕИ доирасидаги маслаҳатлашувлар тахминан бир ой давом этиши кутилмоқда, шундан сўнг янги тарифлар жорий этиладиган товарлар рўйхати тасдиқланади.
Айни пайтда Европа Иттифоқининг савдо бўйича комиссари Марош Шефчовичнинг айтишича, Европа Иттифоқи Қўшма Штатлар билан салбий келишувни шошилинч тарзда имзолаш учун босим остида қолмаган. «Биз ўзимизни кучсиз ҳис қилмаяпмиз», деди у 6 май куни Европарламентдаги чиқишида. Шунинг учун, Европа комиссарига кўра, Брюссел ўзига нисбатан адолатсиз бўладиган қарор қабул қилмаслиги керак.
Мавзуга оид

11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

22:46 / 27.05.2025