Ўзбекистон | 07:39 / 08.05.2025
2484
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қанча янги автобус йўналишлари очилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 113 та янги йўналиш, шу жумладан 56 та автобус йўналиши очилгани маълум қилинди. 

Фото: Транспорт вазирлиги

 Транспорт вазирлиги хабар беришича, йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш учун биринчи навбатда ҳаракат таркиби замонавий автобус ва электробуслар билан янгиланмоқда. Мақсад саёҳатларни янада қулайроқ қилиш орқали жамоат транспортидан кундалик фойдаланувчилар сонини оширишдир.

Шу мақсадда 2024 йилнинг ўзида ҳудудларда тадбиркорлар 700 та автобус ва 530 дан ортиқ микроавтобус сотиб олди. 2025 йилнинг январь апрель ойларида эса ҳудудларга яна 241 та автобус ва 133 та микроавтобус олиб келинди.

113 та янги йўналиш, шу жумладан 56 та автобус йўналиши очилди, бу ҳудудлардаги транспорт алоқасини яхшилади.

Вилоят транспорт бошқармаларида марказлаштирилган диспетчерлик хизмати жорий этилди. 48 та йўналиш брутто-шартномалар асосида хизмат кўрсатишга ўтди – бу сифат ва хавфсизликка устуворлик берилган янги моделдир.

Мавзуга оид