Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 7 май куни соат 13:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, бир йўналишда ҳаракатланаётган Malibu-2, Monza ва Onix русумли автомашиналар тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл транспорт ҳодисасидан сўнг Onix русумли автомашина ҳайдовчиси ЙТҲ жойини ташлаб кетган.
Ушбу ҳолат бўйича Onix ҳайдовчиси йўл транспорт ҳодисаси жойини ташлаб кетганлиги сабабли ўрнатилган тартибда МЖтКнинг 134- ва 137-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда автомашиналар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ натижасида Malibu-2 автомашина ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид

16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди

14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

20:21 / 24.05.2025