Жаҳон | 09:31
2346
2 дақиқада ўқилади

Мерц 30 кунлик оташкесим ҳақида: Тўп - Москва томонида

Германия канцлери Фридрих Мерц Брюсселда Украинада 30 кунлик оташкесим масаласида тўп Москва томонида эканлигини айтди.

Фото: AP

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг фикрича, Украинада 30 кунлик сўзсиз оташкесим масаласида тўп Москва томонида. Мерц 9 май, жума куни Брюсселда тегишли баёнот билан чиқди. «Энди тўп фақат Москванинг томонида. Фақат у ерда Украинада келаси ҳафтадан, яъни келаси ҳафта бошидан узоқроқ муддатга ўт очишни тўхтатиш, кейин эса Украинада узоқ муддатли тинчлик бўйича музокаралар учун майдон яратиш имконияти бор-йўқлиги ҳал қилинади», — дея таъкидлади Мерц.

«Бу ҳақиқатан ҳам навбатдаги синов, Россия президентининг Украинада ҳақиқатан ҳам тинчликка эришишга интилишининг жиддийлигининг ўта аниқ ва ҳақиқий синови», — дея қўшимча қилди у. Канцлернинг сўзларига кўра, Европа ва Қўшма Штатлар 30 кунлик оташкесим ҳақидаги чақириқни биргаликда қўллаб-қувватлайди. «Биз буни Германия ҳукумати нуқтайи назаридан ҳам тўғри деб ҳисоблаймиз», деди Мерц.

Бу борада ЕИ давлатлари – Германия, Франция ва Полша, шунингдек, бошқа шерикларнинг қўшма баёноти лойиҳаси мавжуд, деб хабар беради Reuters. Коммюнике лойиҳаси «30 кунлик оташкесим таклифи билан асосан мос келади», деди Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари ва кенг консенсус учун, айниқса, АҚШ президенти Доналд Трампдан миннатдор эканини таъкидлади.

Мавзуга оид