Афғонистон бозорида ўзбек ишбилармонлари иштироки кенгаймоқда
Мутахассислар бу ҳолат Ўзбекистоннинг минтақадаги иқтисодий таъсири ва маданий нуфузини (soft power) ҳам кучайтиришини таъкидлашмоқда.

Сўнгги вақтда ўзбекистонлик тадбиркорлар Афғонистонда ўз фаоллигини сезиларли даражада кучайтирмоқда. Маълумотларга кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар томонидан афғон бозорига узлуксиз маҳсулот етказиб бериш, доимий мижозлар базасини яратиш, ҳамкорликни шахсий учрашувлар билан мустаҳкамлаш ҳолатлари ошган.
Тадбиркорлар орасида афғон харидорларни Ўзбекистонга таклиф қилиб, ишлаб чиқариш жараёни, сифат назорати ва логистика имкониятларини шахсан намойиш этиш жорий қилинди. Бундай амалиётлар икки томонлама ишончни кучайтириб, барқарор савдо муносабатлари учун замин яратиб бермоқда.
Айни кунларда Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги лойиҳаларни муҳокама қилишмоқда.
Мутахассислар фикрича, Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш нафақат экспорт салоҳиятини оширади, балки Ўзбекистоннинг минтақадаги иқтисодий таъсири ва маданий нуфузини (soft power) ҳам кучайтиради.
Афғонистондаги бозорнинг ҳозирги шароитида хавфсиз ва аниқ йўналишлардаги иқтисодий фаоллик икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар учун янги саҳифа очади. Айниқса, тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва дори-дармон каби соҳаларда талаб юқори экани кузатилмоқда.
Мавзуга оид

17:47 / 12.05.2025
Ўзбекистон Афғонистонга беғараз ёрдам тариқасида 26 тоннадан зиёд уруғ етказиб берди

12:35 / 25.04.2025
Афғонистон «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли бўйича Ўзбекистон билан шартномани узайтирди

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025