Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди
“Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бугун, 13 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Ҳажга томон йўлга чиқди.
Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлди.
Шундай қилиб, “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Мавзуга оид

07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади

16:20 / 26.05.2025
«Самолётга чиқиши билан уйқуга кетган ва уйғонмаган» – Мадинада вафот этган ўзбекистонлик имом ҳақида маълумот берилди

10:59 / 26.05.2025
Ракат масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди

19:00 / 19.05.2025