Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Венгрия қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида Венгриянинг халқаро бизнес алоқаларини ривожлантириш бўйича элчиси ва Европанинг телекоммуникация соҳасидаги етакчиларидан бири — 4iG компанияси раҳбари Гиллерт Ясай бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий технологиялар, айниқса, рақамли ечимлар асосида ҳамкорлик йўлларини излаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томонининг бу борадаги очиқлиги ва конструктив ёндашуви Венгрия вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Мулоқот давомида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича халқаро тажриба, хусусан, Венгрия модели муҳокама марказида бўлди.
Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ҳал қилувчи омиллардан бири экани таъкидланди. Венгрия технологиялари ва тажрибасини мамлакатда жорий этишдан манфаатдорлик билдирилди.
Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ва истиқболда ушбу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
16:41 / 22.05.2025