Жамият | 09:27 / 15.05.2025
1296
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган “А.Э.Ж.” фермер хўжалиги 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган. 

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура маълум қилишича, хўжалик раҳбари А.С. қуввати 60 кВт бўлган 8 та сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари улаган.

Оқибатда, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 4 млрд 739 млн сўмлик электрни талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид