Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
Мамлакат Мудофаа вазирлиги учувчисиз учиш аппаратлари хариди бўйича WB Electronics билан шартнома имзолади.
Полша ўз армияси учун 10 мингга яқин Warmate камикадзе дронларини харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш маълум қилди.
Қайд этилишича, шартнома республиканинг қуролланиш бўйича агентлиги ва WB Electronics ишлаб чиқарувчиси ўртасида тузилган.
Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, WB Electronics — учувчисиз учиш қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича Европадаги энг яхши компания. Косиняк-Камиш, шунингдек, дронларнинг замонавий ҳарбий можаролардаги инқилобий ролини қайд этиб ўтди.
Таъкидланишича, келишув 2035 йил охиригача давом этади ва кейинги битимлар доирасида мингга яқин дрон тўпламларини, жумладан, энг янги версияларини етказиб беришни назарда тутади.
Полша армияси 2017 йилдан бери Warmate дронларидан фойдаланиб келмоқда, ўшанда ҳудудий мудофаа қўшинлари учун кичик партияларни етказиб бериш бўйича биринчи шартнома тузилган эди. 2022 йилда эса қуролланиш агентлиги компания билан тахминан 12,5 миллион долларлик иккинчи шартномани тузганди.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
20:43 / 30.04.2025