Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FlyArystan Атирау ва Тошкент ўртасида авиақатновни йўлга қўяди
15 июлдан бошлаб ушбу янги йўналиш Ғарбий Қозоғистонни Ўзбекистон пойтахти билан боғлайди.
Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси янги халқаро йўналиш: Атирау – Тошкент – Атирау бўйича чипталар сотуви бошланганини эълон қилди.
2025 йил 15 июлдан бошлаб ушбу янги йўналиш Ғарбий Қозоғистонни Ўзбекистон пойтахти билан боғлайди. Парвозлар июль ва август ойларида ҳафтасига уч марта - сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Сентябрь ва октябрь ойларида парвозлар душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Чипталар нархи бир томонга 67 АҚШ долларидан бошланади, бунга бортда тасодифий ўриндиқ ва оғирлиги 5 кг гача бўлган битта қўл юки киради.
FlyArystan 2023 йил июлидан бошлаб Остона ва Тошкент ўртасида душанба, чоршанба ва шанба кунлари тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошириб келмоқда.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025