Ўзбекистон | 11:53
4939
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб бориши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта ўртасига бориб ҳарорат максимуми +40 даражагача, чўллар ва жанубий вилоятларда эса +42 даражагача кўтарилиши мумкин. Ҳафта охирида эса мамлакатнинг катта қисмига навбатдаги салқин ҳаво оқими кучли шамол ва чанг бўронлари билан кириб келиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

Бугун, 19 май куни Ўзбекистон бўйича +28...+33 даража, жанубда +35 даражагача бўлган қулай ҳарорат фонида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда.

Эртадан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасида кундуз кунлари ҳаво +35...+38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +40...+42 даражагача исийди.

Иш ҳафтаси охирига бориб, салқин ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши ҳисобига ҳарорат +30...+32 даражагача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 22–23 майда айрим жойларда баъзида шамол 20–22 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 22–23 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 19–23-май кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Бугун кундузи ҳарорат +28...+30 даража бўлади, 20–22 майда аста-секин +35...+38 даражагача кўтарилади, 23 майда +30...+32 даража бўлади.

22–23 май кунлари шамол тезлиги 12–15 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Мавзуга оид