Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
"Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси Баҳодиржон Сиддиқов Мисрнинг Bell Energy компанияси директорлар кенгаши раиси Ҳайтам Ҳусайн билан учрашув ўтказди.
"Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025" 27-халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон халқаро энергетика форуми доирасида ўтказилган мулоқот чоғида томонлар ишлаб чиқариш объектларини модернизация қилиш, шунингдек, инновацион технологик ечимларни жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдилар.
Мулоқот давомида, шунингдек, нефть-кимё ва энергетика саноати учун кўп тармоқли лойиҳалаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мазкур учрашув натижалари Ўзбекистонда технологик самарадорликни ошириш, жараёнларни такомиллаштириш ҳамда нефть ва газ саноатини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025
Тутанхамон хазинасининг бир қисми янги музейга кўчирилди
12:44 / 08.05.2025