Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркак ҳалок бўлди
Бахтсиз ҳодисага сайр зонаси барпо этилаётган жойда хавфсизлик талабларига риоя этиб, сувга тушиладиган йўллар ёпилмагани, канал бўйлари бетонлаштирилгани сабаб таяниб чиқиш имкони бўлмагани сабаб экани айтилмоқда.

Фото: Gazeta.uz
Тошкентнинг Бўрижар каналига тушиб кетган қизни қутқарган эркакнинг ўзи ҳалок бўлди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
«Ушбу воқеада жасорат кўрсатган марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз», деб ёзди Шамсутдинов.
Ҳодиса 5 май куни кечқурун содир бўлган. Яккасарой туманидаги «Ракат» маҳалласида яшовчи 8-9 ёшли уч нафар қиз қирғоққа тушган. Улардан бири сирпаниб, сувга тушиб кетган. Оқим қизни канал марказига оқизган. Дугонасига ёрдам бермоқчи бўлган бошқа қиз ҳам сувга сакраган. Оқим уни ҳам оқизиб кетган. Шундан сўнг болалар ёрдамга чақирган.
Қизлардан бирини яқин атрофда яшовчи аёл хода ёрдамида қутқариб олган. Қуйи оқимдаги иккинчи қизни 43 ёшли эркак А.С. қутқарган, бироқ ўзи қирғоққа чиқолмай қолган. Унинг жасади 4 км масофадан топилган.
Бахтсиз ҳодисага сайр зонасида хавфсизлик талабларига риоя этилмагани – сувга тушадиган йўлларнинг ёпилмагани ва бетонланган каналдан чиқиш имкони бўлмагани сабаб сифатида келтирилмоқда
Мавзуга оид

23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди

20:52 / 20.05.2025
«Credit House» ишида 182 млрд сўм зарар аниқланди

20:24 / 20.05.2025
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар

17:03 / 20.05.2025