Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги маълумот берди. Вилоятдаги барча деҳқон ва озиқ-овқат бозорларида полиз маҳсулотлари, жумладан, қовунлар доимий равишда ветеринария-санитария лабораторияларида текширувдан ўтказилади.
Улардаги нитрат миқдори белгиланган санитария меъёрларига мувофиқ деб топилгандагина савдога чиқарилишига рухсат берилади. Айни кунга қадар вилоятдаги бирор тиббиёт муассасасига қовун истеъмоли орқали заҳарланиш ҳолати билан мурожаат қилинмаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳалардаги қовун навлари Сурхондарё вилоятида етиштириладиган маҳсулотларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Вилоят деҳқонлари бугунги кунда сифатли, талабга жавоб берадиган қовун навларини етиштириб, маҳаллий бозорларга етказиб бермоқда.
Шу муносабат билан аҳолига мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган норасмий ва тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликларини, фақат расмий манбаларга таянишларини сўраймиз. Тарқалган видеолардаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва улар мутлақо ёлғон эканини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
16:37 / 20.05.2025
Сурхондарёда «Термиз мулоқоти»нинг биринчи йиғилиши бошланди
08:56 / 19.05.2025
Хитой Сурхондарёда автомобиль заводи қуриши мумкин
18:02 / 16.05.2025