Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади
“Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2026 йил 1 январдан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда:
- текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди;
- мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади;
- 2-марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда белгиланган миқдорларда жарима қўлланади;
- жарима қўлланган тадбиркорларга 1 йил давомида ҚҚС суммасининг ўрни қопланмайди.
2025 йил 1 сентябрдан фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда қуйидаги қўшимча шартлар киритилади:
- фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилгани;
- дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани.
Мавзуга оид
14:40 / 26.05.2025
Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлиги оширилади
10:41 / 26.05.2025
Маркировка бўйича солиқ инспекцияси ташкил этилади
15:01 / 06.03.2025
Ўзбекистонда Wildberries'дан қўшимча 4 млн доллар солиқ ундирилди
23:00 / 05.03.2025