UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернет тармоғини ишга туширди
UZTELECOM 10 Гбит/с гача тезликда уй интернет тармоғини ишга туширганини ва Ўзбекистон аҳоли яшаш масканларининг 96 фоизини оптик толали интернет билан қамраб олганини эълон қилади. Бу нафақат технологик ютуқ, балки Ўзбекистоннинг рақамли ривожланишида муҳим босқич бўлиб, телекоммуникация инфратузилмасининг босқичма-босқич модернизацияси ва давлат рақамлаштириш сиёсати натижасидир.

Фото: UZTELECOM
Оптик толали интернет – мамлакатнинг ҳар бир нуқтасида
Сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли ишлар туфайли Ўзбекистон бўйлаб хонадонларнинг 96 фоизига оптик толали интернетга уланиш техник имконияти яратилди. Бугунги кунда замонавий FTTX/GPON тармоқлари нафақат йирик шаҳарларда, балки энг олис ҳудудлар – Тошкентдан Нукусгача етиб бормоқда. Оптик толали алоқа тармоқлари умумий узунлиги 290 000 км дан ошди, бу эса бутун мамлакат бўйлаб рақамли тенгликнинг пойдеворига айланди.
10 Гбит/с тезлик – келажак сари ишончли қадам
Уй интернети сегментида 10G тармоғининг ишга туширилиши UZTELECOM тармоғининг чуқур трансформацияси, илғор ускуна ва технологияларнинг жорий этилиши, шунингдек, инфратузилманинг юқори юкламаларга тайёрлиги эвазига амалга ошди. Эндиликда Тошкент шаҳри аҳолиси янги 10G тарифидан фойдаланишлари мумкин. Бу эса тубдан янги имкониятларни очади: катта файлларни бир зумда юклаб олиш, 8К сифатида видеотрансляция, “ақлли уй”лар, виртуал ҳақиқат хизматлари ва булутли бизнес-платформаларни қўллаб-қувватлаш.
UZTELECOM 10G қамров зонасини босқичма-босқич кенгайтиришни режалаштирмоқда
UZTELECOM ўз фаолияти давомида Ўзбекистоннинг рақамли инновациялар соҳасидаги ишончли етакчиси бўлиб қолмоқда. Компания миллионлаб мижозларга хизмат кўрсатади, юқори тезликдаги интернет, рақамли телевидение ва IP-телефония хизматларини тақдим этади ҳамда мамлакатнинг рақамли иқтисодиёти ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришда фаол иштирок этади.
Ултра тезкор интернетга ўтиш бу – нафақат ҳар бир фойдаланувчи учун қулайлик ва фаровонлик, балки бизнес, таълим, тиббиёт, электрон давлат хизматлари ва бутун IТ-экотизимни ривожлантириш учун муҳим турткидир.
Уланиш жуда осон
10G хизмати ҳозирда Тошкентнинг бир қатор ҳудудларида мавжуд. Уланиш учун аризани қуйидаги ҳавола орқали топшириш мумкин: Интернет хизматига уланиш.
1090 рақамига қўнғироқ қилинг ёки энг яқин UZTELECOM сотув офисига ташриф буюринг.
Эртанги кун талабларига жавоб берадиган инфратузилма – бугун мавжуд.
UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор!
👉 Юклаб олинг: App Store ёки Google Play
Телефон: 1099
Сайт | Ижтимоий тармоқлар| Техник қўллаб-қувватлаш
Мавзуга оид

15:00 / 02.05.2025
MyUZTELECOM: Ҳар бир тўловдан 3% кешбэк олинг!

11:00 / 18.04.2025
UZTELECOM – 12 миллион ватандошларимиз ишонч билдирган тармоқ

19:00 / 14.04.2025
IWTC 2025: UZTELECOM рақамли трансформация ютуқларини намойиш этмоқда

19:00 / 15.03.2024