Қорақалпоғистон
Қорақалпоғистон
Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон шимолида жойлашган. Республика ҳудудининг катта қисмини Қизилқум чўллари ташкил этади.
Қорақалпоғистон шимолда ва ғарбда Қозоғистон билан, жанубда Туркманистон ва Хоразм вилояти билан, шарқда Навоий ҳамда Бухоро вилоятлари билан чегардош.
Қорақалпоғистон 1924 йилда Туркистон АССР таркибида мухтор вилоят сифатида ташкил этилган.
Қорақалпоғистон ҳудуди 166,6 минг километр квадрат бўлиб, аҳолиси 1 млн 987 минг киши (2023 йил 1 июл ҳолатига)
Республикада 14 та туман бор. Маъмурий маркази Нукус шаҳри. Қорақалпоғистон аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар ва қорақалпоқлар ташкил этади. Бундан ташқари, бу ерда қозоқлар, туркманлар, руслар, татарлар ва бошқа миллатлар яшайди.
Ҳозирги кунда озроқ қисми қолган Орол денгизи Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган. Кейинги йилларда жадаллик билан денгизнинг қуриган ўрнига саксовулзорлар ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.