Жаҳон | 15:56 / 22.03.2016
2304
1 дақиқада ўқилади

Брюсселдаги кўчалардан бирида портлаш юз берди

Брюссель шаҳри кўчаларидан бири Луа кўчасида яна бир портлаш содир бўлди. Лекин бу теракт эмас, сапёрлар портлашни амалга оширишган.

Belga News Agency хабарига кўра, Европа институтлари жойлашган кўчада портлаш юз берган.

Қайд этилишича, Маальбек ва Шуман метро бекатлари атрофини тозалаш вақтида сапёрлар шубҳали буюмни портлатиб йўқ қилишган.