Жаҳон | 19:03 / 22.03.2016
1902
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Брюсселдаги терактдан жабрланганларнинг умумий сони 200 нафардан ортди

22 март куни Брюсселда амалга оширилган давомли терактлар натижасида жабрланганларнинг умумий сони 200 нафардан ортган.

Бундан олдинги хабарларда 34 киши ҳалок бўлгани, жароҳатланганлар сони 150 нафар экани айтилганди.

Франс Пресс агентлиги хабарига кўра, Брюсселдаги аэропортда 2та портлаш юз бериши туфайли 14 киши ҳалок бўлиб, 92 киши жароҳатланган.

Soir газетаси хабарига кўра, Брюссель метросининг 3та бекатида содир этилган 4та портлаш натижасида 20 киши ҳалок бўлиб, 106 киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, 22 март, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 08:10да Брюссель аэропортида 2та портлаш содир этилди. Кўп ўтмасдан шаҳар метросининг "Маальбек", "Шуман" ва "Арст-Лои" бекатларида 4та портлаш юз берди.

ИШИД Брюсселдаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.