Фан-техника | 12:26 / 10.05.2015
5747
1 дақиқада ўқилади

Рангли фотосуратга 100 йил

Англиялик муҳандис ва фотограф Мервин О`Горман (1871-1958) биринчи бўлиб рангли фотосурат олган инсон сифатида тарихда қолган. Мервин1913 йилда илк рангли суратини олганда 42 ёшда эди. У ўз суратларида қизи Кристинани муҳрлайди.

Ушбу суратларни олганда Мервин 1903 йилда франциялик ака-ука Люмьерлар номига патентлаштирилган  "Autоchrome" номли техникадан фойдаланган.

Мервин О`Горман қизини Англиянинг жанубий соҳилларидаги сув бўйида суратга олади.

Ушбу суратлар илк рангли суратлар сифатида тарихда қолди.

2015 йилда суратларга 102 йил бўлди.

Мервин қизидан очиқ ва ўткир рангли либос кийишини сўраган. Чунки "Autоchrome"да ёрқин ранглар гавдаланган.

"Autоchrome"да махсус шишали пластинкалар бўлган ва у картошканинг крахмали ва бўёқлари билан қопланган.

Мервин О`Горман 1958 йилда вафот этди.

Мервиннинг қизи Кристинанинг ҳаёти ва тақдири нима бўлганини ҳеч ким билмайди.