Иқтисодиёт | 17:15 / 24.05.2015
23885
8 дақиқада ўқилади

Кока-коланинг собиқ иттифоқдаги тарихига бир назар

1886 йилнинг 8 май куни фармацевт Жон Пембертон “ҳар қандай асабий безовталик”ка қарши дори бўла оладиган ичимликни оммага намойиш этди. Бу — ўша машҳурCoca-Cola эди. Бугунга келиб, у 200 га яқин давлатда сотиладиган машҳур алкоголсиз ичимликка айланди. Аммо уни собиқ иттифоқ ҳудудига олиб кириб сотиш бир мунча амримаҳол бўлган. Вақт ўтиши билан аён бўлдики, барчаси биз ўйлагандек эмас экан...

1. Жуков рангсиз кока-кола ичган.

Иккинчи жаҳон уриши даврида маршал Жуков Американинг Европадаги армиясини бошқараётган қўмондон Дуайт Эйзенхауэр билан учрашганда уни рангсиз кока-кола билан сайлашади. ИчимликЖуковга манзур келади ва у Эйзенхауэрдан уни ўз штабига етказиб беришларини сўрайди. Ароққа ўхшаб кетганлиги учун фақат оқартирилган вариантини келтиришларини илтимос қилади. Президент Труман орқали бу хабар Coca-Cola заводига етказилади ва кимёгарлар ундаги рангни олиб ташлашга муваффақ бўлишади. Ичимлик оддий идишга, оқ қопқоққа беркитилиб, қизил юлдузча қўйилган ҳолда 50 та яшикда Жуковга жўнатилади.

2. Никита Хрущев ўзи истамаган ҳолда “Кока-Кола”нинг азалий рақиби  — Пепси”ни реклама қилиб қўяди.

 

Икки гигант — Coca-Cola ва Pepsico ларнинг қақшатгич рақобати собиқ иттифоқ ҳудудида кечади.Якунда “Кока-Кола” мағлубиятга учрайди, чунки  Хрущев ўзи истамаган ҳолда унинг рекламасини қилиб қўяди ва “Пепси” оммалашиб кетади.

Воқеа қуйидагича бўлган эди. 1959 йили Москвада Америка Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. УндаХрущевни пепси ичиб кўришга ундашади ва раҳбар бунга рози бўлади. Эртасига эса бутун дунё газеталари юзида собиқ иттифоқ раҳбарининг пепси ичаётган сурати чиқиб кетади.

3. Ер юзининг бошқа ҳудудларига қараганда собиқ иттифоқ ҳудудида, айниқса, Брежневнинг турғун даврида, “Кока-Кола” ўз рақобатчиси “Пепси”дан шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди.

Собиқ иттифоқда пепси-колани ишлаб чиқариш мамлакатнинг Ғарб билан муносабатлари кескинлашган даврига тўғри келди. 1971 йилда PepsiCo директори Дональд Кендалла собиқ иттифоқ вазирлар кенгаши вакили Алексей Косыгин билан учрашди. Музокараларда шундай қарорга келинди: собиқ иттифоққа тарқатиладиган “Пепси” маҳсулотларидаги ёзув кирилл алифбосида бўлади. “Кока-Кола” ҳам бу ишни амалга оширди, бироқ анча кейинроқ.

4. Coca-Cola қайси мамлакатга бўлмасин ўз маҳсулотларини ўша ерга киритса, ишонч билан айтиш мумкинки, у ерни жиддий ўзгаришлар кутади

Coca-Cola — бу бутилка ичига жо бўлган капитализмнинг мағзи ҳисобланади”. (Том Стэндиж, “Олти стаканда дунё тарихи”).

5. Кока-Кола” 70-йиллар охирига келиб собиқ иттифоқни ларзага келтирди.

“Кока-Кола”ни илк бор собиқ иттифоқ ҳудудида 1980 йили Москвада ўтган Олимпиа ўйинларида сотишган, деб ҳисоблашади. Америкалик ёзувчи ва тадқиқотчи Марк Пендерграст ўзининг “Худо, мамлакат ва Coca-Cola учун” деб номланган китобида ёзишича, компания Олмпиада ўйинлари бошланишидан 6 йил муқаддам, яъни 1974 йилнинг июнидаёқ собиқ иттифоқ вазирлар кенгашининг Давлат қўмитаси билан шартнома имзолаган. Шартномага мувофиқ мамлакат ҳудудида фантанинг сотилишига рухсат берилган. Ишлаб чиқариш илк бор 1979 йилнинг августида Москва алкоголсизпиво комбинатида амалга оширилди. Шундан кейин ҳам маҳсулот етказиб бериш ҳажми чеклаб қўйилди, дўкон расталарида “Союзплодоимпорт” ва “Технопромимпорт” маҳсулотларини кўриш мумкин эди. Фантани Москвадан ташқари фақатгина Таллин ва Киевдан ҳарид қилиш мумкин эди холос.

6. 1980 йилда кока-кола Москвада ўтказилган Олимпия ўйинларининг расмий ичимлигига айланди. 

Ўшанда президент Рейган маъмурияти Москвада ўтказилган Олимпия ўйинларини бойкот қилишга уринди, аммо “Кока-Кола” бу ишга қўшилмади. Қитъалараро корпорация ҳар қандай сиёсий ўйинлардан устун, деган иддаони билдирди. Шу боис у Москвада ўтган Олимпия ўйинларининг расмий ичимлиги мақомини қўлга киритди. 

7. Ўйинлар вақтида ичимликни бир марталик идишларда сотишди. 

Тоза қоғоз ва полистиролдан бўлган бир марталик стаканларда сотилаётган ичимликни совет истеъмолчилари яхши кутиб олишди. Унгача эса бундай ичимликлар ичимлик автоматларида, ҳамма фойдаланадиган шиша стаканларда сотиларди. Олимпиада-80 пайтида ичимлик сотиладиган махсус чодирларни Германиядан собиқ иттифоқ ҳудудига олиб келиш осон иш бўлмаган. Ўйинлар тугаганидан сўнг эса, чодирларни мезбон мамлакатга совға тариқасида улашишган. 

8. 80-йилларга келиб “СССРда ишлаб чиқарилган” деган ёзувга эга кока-колалар чиқа бошлади.

1986 йилнинг декабрида совет кока-колалари кенг миқёсда ишлаб чиқарила бошланди.Шартномага мувофиқ, кока-кола концентрати Атлантадан Москвага келтирилган ва шу ерда тайёрланиб, идишларга қуйилган. Ўша пайтда чиққан “Известия” газетасининг бир сонида кока-кола “СССРда ишлаб чиқарилган”, деган ёзув остида 1987 йилнинг май ойидан бошлаб сотувга чиқарилган. Ҳолбуки, ичимлик концентрати иттифоқ ҳудудига четдан келтирилган бўлсада, гап унинг мамлакат бозорига чиқаришда эди. 

9. Лада” автомобили концентратга айирбош.

“Кока-Кола” компанияси ўз ичимлиги концентратини узоқ келажакда Англияга сотиш мақсадидасовет автомобили “Лада”га айирбош этган. Невил Исделл ўзининг “Coca-Cola ичида” номли китобида шуларни қайд этади: “Машиналар шундай йиғилган эдики, Британияда уларни сотишдан кўра, қалбакисини чиқариш осон эди. Биз СССРга кўп пул сарфладик. Мақсад ягона эди — келажакда ўз ўрнимизга эга бўлиш”. 

10. Собиқ иттифоқ ҳудудида демократлаштириш авж олган бир пайтда, 80-йиллар охирида “Кока-Кола” мамлакат ҳудудида илк муваффақиятини амалга оширди — Back in the USSR.

 

Охир-оқибат “Кока-Кола” совет бозорига киришга муваффақ бўлди. 1988 йилда ичимликМоскводаги пиво заводида ишлаб чиқарила бошланди. Айнан ана шу йили “Международная” меҳмонхонасининг холлида собиқ иттифоқ ҳудудида илк бор Coca-Cola ичимлиги автомати ўрнатилди. 

11. Янги даврнинг мисли кўрилмаган белгиси.

1989 йилда Москвадаги Пушкин майдонида ўрнатилган Coca-Cola белгиси янги замон белгиларидан бири сифатида қайд этилди. Бу собиқ иттифоқ тарихидаги тўлиқ ҳажмга эга энг йирик кўча рекламаси эди. Унгача эса кўчаларда “Аэрофлот” самолётларида учинг!” ёки “Пулларингизни омонат кассаларида сақланг!” каби плакатларнигина учратиш мумкин эди холос. 

12. 1957 йили ўзининг собиқ иттифоққа ташрифи чоғида машҳур ёзувчи Габриэль Гарсия Маркес 22 400 000 квадрат километрга чўзилган мамлакатда бир дона бўлса ҳам кока-кола рекламасига кўзи тушмаганлигини қайд этган эди. 

XABARDOR.UZ / Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.