"Челси" – АПЛ ғолиблиги йўлида
Жозе Моуриньо бошчилигидаги Лондоннинг “Челси” клуби АПЛда муддатдан олдин чемпионликни ҳал қилиб кўйган эди. Шу боис “Сандерленд”га қарши кечган учрашувдаги натижа “аристократлар”нинг чемпионлик масаласига ҳеч қандай таъсир кўрсатмас эди.
Шундай бўлса-да, португалиялик мутахассис ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозониш учун кучли таркибни майдонга туширди.
Ушбу ўйин “Челси”нинг афсонавий футболчиси Дидье Дрогба учун жамоа таркибидаги сўнгги учрашув бўлди. Футболчи ўз фаолиятини АҚШ чемпионатида давом эттиришини маълум қилди.
Ўзининг севимли футболчисини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Челси” ишқибозлари турли баннерлар тайёрлаб келишган эди. Уларда “Ўйинчилар келади ва кетади. Афсоналар жамоа билан охиригача” каби ёзувлар битилган эди.
Моуриньо ҳам Дрогба билан илиқ хайрлашди.
Стадионга АПЛ кубоги ҳамда футболчилар учун топшириладиган медаллар олиб келинган эди.
Жамоанинг ғолиб бўлишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган бельгиялик футболчи Эден Азар муносиб равишда АПЛнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.
“Сандерленд” клуби “Челси” футболчиларини одатга кўра чемпионлик йўлкасида кутиб олди.
Стадион футбол ишқибозлари билан тўлган. Мезбон жамоа мухлислар “Чемпионлар” сўзи битилган клуб байроқлари билан ўз жамоасини қўллаб турди.
Учрашув 3:1 ҳисобида “Челси” фойдасига ҳал бўлди. Дастлаб ҳисобни меҳмонлар очди. 26-дақиқада Флетчер Чех дарвозасини ишғол этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Ўйиннинг 30-дақиқасида майдондаги ўз ўрнини Диего Костага бўшатиб берган Дидье Дрогбани жамоадошлари кўтариб майдондан чиқариб қўйишди.
Клуб эгаси Роман Абрамович ҳам Дрогбани туриб қаршилади.
Дрогбанинг ўрнига майдонга тушган Коста бироз ўтгач гол уришга муваффақ бўлди.
Қолган икки голга Реми муаллифлик қилди.
Учрашувдан сўнг футболчиларга медаллар топширилди. Жамоа сардори Жон Терри АПЛ кубогини боши узра кўтарди.
Бу жамоанинг АПЛда бешинчи чемпионлиги бўлди.
Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо бу кубокни "Челси" билан учинчи маротаба қўлга киритмоқда. Аввалроқ, португалиялик мутахиссис 2004/2005 ҳамда 2005/2006 йилги мавсумда "аристократлар" билан ғалаба қозонган.
Тақдирлаш маросимидан сўнг жамоа аъзолари Лондон кўчалари бўйлаб автобусда сайр қилиб, ғалабани мухлислар билан бирга нишонлашди.
Футболчилар селфи тушишга ҳам вақт топишди.
Мухлислар билан ҳам селфи тушиш ёддан кўтарилмади.
Маълумот учун, жорий мавсумда "Челси" АПЛда 38та учрашув ўтказиб, уларда 26та ғалаба 9та дуранг ҳамда 3та мағлубият натижасини кўрсатди. Жамоа рақиблар дарвозасига 73та гол киритиб, ўз дарвозасидан 32та тўп олиб чиққан.