Жамият | 20:53 / 27.05.2015
4026
1 дақиқада ўқилади
Икки оёғи йўқ мушукчаси Instagram юлдузига айланди
Туғма хасталик туфайли икки олд оёғи йўқ мушукча Instagram юлдузига айланди. The Daily Mail нашрининг ёзишича, бир ой ичида унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига 50 минг фойдаланувчи обуна бўлган.
Жониворнинг эгаси Жеки Дик Эйкининг айтишича, у мушукчани 2014 йилнинг октябрида дайди жониворлар уйидан олган. У мушукка Lil’ Bunny Sue Roux (Қуёнча Сью Ру) лақабини берган.
Таъкидланишича, мушукча тез орада икки оёқлаб юришни ўрганган. Тезлашиш кераклигида эса у қуёнча ёки кенгуру сингари орқа оёқларида сакрайди. Келажакда Эйки мушугининг олд оёқлари ўрнига протезлар ўрнатишни режалаштирмоқда.