Спорт | 10:29 / 31.05.2015
3799
1 дақиқада ўқилади
“Барселона” Испания Кубогини 27-марта қўлга киритди
“Барселона” жамоаси Испания Кубоги финалида “Атлетик” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Каталонияликларнинг иккита голига Лионель Месси муаллифлик қилди. Яна бир аниқ зарбани Неймар амалга оширди.
Шу тариқа, “Барселона” ўз тарихида 27-марта ушбу мукофотни қўлга киритди.
Бундан ташқари, жамоа бир йилнинг ўзида Испания Кубоги ва Чемпионатида ғалаба қозониб, 6-марта олтин дублга эришди.